Мазкур мақолада оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг чуқур ижтимоий-ҳуқуқий таҳлили келтирилган. Аввало, бу каби ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаб ва омиллари, яъни иқтисодий қийинчиликлар, ижтимоий тенгсизлик, ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги, психологик босим, маънавий тарбиянинг етишмаслиги, алкогол ва гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланиш кабилар алоҳида кўриб чиқилган. Шунингдек, оилавий муҳитдаги нотинчлик, анъанавий гендер стереотиплари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг етарли даражада аралашмаслиги каби шарт-шароитларнинг бу ҳолатларни юзага келтиришдаги ўрни кўрсатилган. Мақолада бундай ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ҳам баён этилган.
Пардабоевич et al. (2025) studied this question.